Форишда "Обод қишлоқ" дастури доирасида маданият маркази таъмирланмоқда

    05 май, 2018 88 jizzax Jizzax vb yangiliklari

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Обод қишлоқ”  дастури тўғрисида”ги  5386-сонли  фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018-йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ Республикамизнинг энг чекка қишлоқларида, Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди маҳалласида  ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлари бошлаб юборилди.

      Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Мазкур қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш алоҳида аҳамият касб этиши ушбу фармоннинг асосий мақсадидир.

        Айни пайтда бунёдкорлик ишлари Учқулоч маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам олиб борилмоқда.

    Олиб борилаётган  мана шундай қурилиш ва таъмирлаш ишларида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган барча ҳамюртларимизга куч қувват тилаймиз.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать