Форишда “Обод қишлоқ” дастури доирасида тадбир

    05 май, 2018 577 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Обод қишлоқ"  дастури тўғрисида”ги  5386-сонли  Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018-йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ Республикамизнинг энг чекка қишлоқларида, Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди маҳалласида  ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлари бошлаб юборилди.

      Шу муносабат билан Хонбанди маҳалласида  қурилиш ва таъмирлаш ишларида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган барча ҳамюртларимизга, ҳашарчиларга Фориш туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари С.Ибрагимов, Ш.Дархонов, Б.Исмоилов, Х.Тўланий, Р.Тошпўлатовалар томонидан консерт дастури намойиш этилиб, Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи куй қўшиқлар куйланди.

        Хонбанди маҳалласида шу каби тадбирлар, консерт дастурлари давом этмоқда.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать