Вилоятда “Ниҳол-2018” мукофоти танловининг туман (шаҳар) саралаш босқичлари старт олди

    04 май, 2018 78 buxoro Buxoro vb yangiliklari

          “Ниҳол” мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маьнавий хаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера саньати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб борши мақсадида берилади.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги (01-07/1-248-сон 05.03.2018 йил) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3-5 май кунлари режа асосида танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб биринчи куни Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Пешкў, Ромитан туман босқичлари Шофиркон туман 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида юқори савияда ўтказилди.

         

     

     

     

     

     

     

     

     

     

         Танловда жами 63 нафар номзодлар иштирок этиб йўналишлар бўйича жами 15 нафар иштирокчи танловнинг вилоят босқичига иштироки учун саралаб олинди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать