Ширин шахрида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари” рағбатлантирилди.

    03 май, 2018 101 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистн Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5417-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2 май куни Сирдарё вилоят хокимлиги, Ширин шаҳар маданият бўлими хамкорлигида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида истиқомад қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Риф Галиевич Тукаевни “9 май Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда  Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан  муборакбод  этиб, Ширин шаҳрида жойлашган 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

    Тадбирда иккинчи жахон уруши қатнашчиси Риф Галиевич Тукаевга 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, қўл соати хамда “Меҳнат фахрийси” ордени тантанали равишда топширилди.

    Шунингдек, тадбир сўнгида бугун сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялашга хисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш хар биримизнинг бурчимиздир дея вилоят хокими ўринбосари О.Абдуғаниев ўз нутқида гапириб ўтди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать