Когон шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида семинар тренинг ташкил қилинди

    01 май, 2018 193 buxoro Buxoro vb yangiliklari

          Жорий йилнинг 1 май куни Когон шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида БМСМларнинг фортепиано синфи ўқитувчилари учун “Йирик асарлар устида ишлаш ва ўқувчиларни кўрик-танловларга тайёрлаш услублари” мавзусида семинар тренинг ташкил қилинди. Дастлаб семинар иштирокчилари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабининг бўлим ва синфлари иши ҳамда болаларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Семинар давомида “БМСМларнинг фортепиано синфида инновацион пед технологияларни ўқув жараёнига киритишда мактаб маъмуриятининг ташкилий ва амалий ишлари” ҳамда “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг фортепиано синфи дарс жараёнларини ташкил этишнинг шакл ва услублари” мавзуларида масъуллар томонидан маърузалар ўқилди. Семинар сўнгида ўзаро тажриба алмашув жараёнлари, таҳлиллар ташкил қилинди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать