“Боғдон гуллари” ансамбли “Бойсун баҳори” фестивали совриндори

    01 май, 2018 168 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Миллий-маънавий меъросимизни асраб-авайлаш, уларни халқимиз, айниқса, ёшлар орасида ҳамда халқаро миқиёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2018-йил 27-29-апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Бойсун туманида ўтказилган “Бойсун баҳори” очиқ халқаро фольклор фестивалида Жиззах вилояти Фориш туманида ижодий фаолият олиб бораётган “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамбли мувафақиятли иштирок этди.

     

      
        Пурвиқор тоғлар ва яшил табиат қўйнида бўлиб ўтган мазкур фестивалда фольклор жамоаларининг чиқишлари, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодий беллашувлари, дизайнерларнинг миллий либослар намойиши, дорбозлик томошалари, миллий кураш мусобақалари, миллий халқ ўйинларидан варрак учириш, хўроз ва қўчқор уриштириш ҳамда Республикамизнинг таниқли санъат усталариниинг концерт дастури барчада катта таъсурот қолдирди.

        Фестивалда жами 31 та фольклор жамоалар яъни, Қорақалпоғистон  Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар шунингдек Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон Республикаси ҳамда Сурҳондарё вилоятининг фольклор жамоалари ўз ҳудудларига ҳос, куй-қўшиқлар, маросим ва удумлар билан бойитилган чиқишларини  фестивал ҳакамлар ҳайъатига ҳамда ҳорижлик меҳмонлар ва фестивал томошасига ташриф буюрган томошабинларга намойиш этдилар.

       Жиззах вилоятидан иштирок этган “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамбли ҳам Фориш туманининг худудига хос бўлган “Халқ ўйинлари”, “Уруғ қадаш” ва “Йил боши” маросимларидан ташкил топган фольклор қўшиқлар, рақслар, ўлан-айтишувларни умумлаштириб жами 20 дақиқалик қизиқарли фольклор дастурларини ижро этиб, 31 та фольклор жамоалари орасида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди ва Маданият вазирлигининг дипломи, эсдалик совғаси билан тақдирландилар.

       

       Қўлга киритган ютуғидан илҳомланган ансамбл, келгусида репертуарини туман ҳудудига ҳос маросим, удумлар, куй-қўшиқ ва рақслар билан бойитиб, янада юқори ўринларни эгаллашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать