“Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Янгиобод туман босқичи

    01 май, 2018 252 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2018 йил 28 апрель куни Янгиобод тумани Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Туман Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарори ижроси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан имзоланган Меморандум ҳамда Марказ билан ҳамкорликда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди. 

       Янгиобод туман Маданият бўлими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган ушбу фестивал ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган ушбу маърифий тадбир ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишишлари учун кўмаклашиш;  ёшлар ўртасида миллий ва дунёвий тафаккурни уйғунлаштириш йўлида жаҳон фани, маданияти, ривожланган мамлакатлар тажрибасини тарғиб этиш, жамиятда илғор андозаларга интилишни рағбатлантириш орқали фан ва маданиятни замонавий тараққиёт чўққисига кўтаришга ёрдамлашиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини намоён қилишлари учун етарли шарт-шароит  яратиш ва  қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

      

       Фестивалда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган  иштирокчи ёшлар ёш жиҳатдан  уч тоифага бўлиниб,  8 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритиш учун беллашдилар.  Ушбу номинациялар бўйича ғолиб деб топилган 24 нафар ёшлар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар. Миллий руҳда юқори савияда ўтказилган ушбу фестивал иштирокчиларда  катта қизиқиш  уйғотганлиги ва таасуротларга бой бўлганлиги билан аҳамиятлидир.

      

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать