“Китоб тафаккурнинг толмас қаноти”

    27 апрель, 2018 744 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Жорий йилнинг 26 апрел куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида “Китоб  тафаккурнинг толмас қаноти” мавзусида бадиий учрашув кечаси бўлиб ўтди. Учрашув  кечада “Меҳр-мурувват” шахарчасида яшовчи кўзи ожиз фойдаланувчилар, Санъат коллежининг II-III-гуруҳ талабалари ва кутубхона ходимлари иштирок этишди. Учрашув кечани кўзи ожизлар кутубхонаси ходимаси Н.Бердиева кириш сўзи билан очиб, тадбирни мазмун-моҳияти билан йиғилганларга таништириб ўтди. Шунингдек, бадиий кечага вилоятимизда ўзининг сирқирра ижоди билан фаолият кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ижодкорлар таклиф этилди. Улардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Меҳрибон Абдураҳмонова, вилоят “Ўлкашунослик” музей ходимаси “Шуҳрат” медали ордени соҳибаси Муҳаббат Дўлиева, ёш ижодкор шоир Сайфиддин Окановлар иштирок этиб, улар Ватанни, севги, муҳаббатни тараннум этувчи шеърларидан йиғилганларга ўқиб эшитиришди.

      

       Кечада вилоят “Ўлкашунослик” музейи ходимаси “Шуҳрат” медали ордени соҳибаси Муҳаббат Дўлиева вилоятимиз маданиятига қўшган самарали меҳнатлари ҳақида маъруза қилди. Кеча давомида талабалар томонидан шоирларимиз қаламига мансуб шеърларидан намуналар ўқишди. Кеча давомида кутубхона ходимаси М.Раимқулова томонидан шоир шеърига басталанган қўшиқлардан рақслар ижро этилди. Ҳозирги кунда юртимизнинг барча гўшаларида Ўзбекистон Республикаси шоири Муҳаммад Юсуф таваллуди нишонланиб, шоир томонидан ёзилган шеърлар ёшларимиз томонидан севиб, хотирлаб ўқилмоқда. Шу сана муносабати билан кутубхонамиз ходимлари ҳам ўзгача шукух билан тайёргарлик кўриб, шоир Муҳаммад Юсуф таваллудини нишонлади.

      

      Кечада иштирок этган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Меҳрибон Абдураҳмонова шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериб,  шоир шеърлари элимизга манзур бўлгани ва ҳозирги кунда ҳам санъаткорлар томонидан қўшиқ қилиб келинаётгани ҳақида гапириб ўтди. Шу тариқа ёш ижодкор шоир Сайфиддин Оканов ҳам Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимаси Д.Ибодова Муҳаммад Юсуф шеърларидан ўқиди. Кеча сўнгида кутубхона фойдаланувчиси Висола Нарзиқулова томонидан ижро этилган рақслар гулдастаси йиғилганларга манзур бўлди.

       Бадиий учрашув кечаси қизиқарли ва мазмунли ўтди. Кечада 60 нафар иштирокчи қатнашди. Бадиий учрашув кечаси ОАВда кенг ёритилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать