Мирзачўл туманида концерт дастури ташкил этилди

    27 апрель, 2018 87 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 17 апрелдаги 01-730-сонли “Обод қишлоқ” дастури доирасида Мирзачўл туманида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларида меҳнат қилаётган аҳоли ҳамда ҳашарчиларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида эстрада хонандалари, театр актёрлари ва бадиий жамоалар иштирокида маданий хизмат кўрсатиш режаси юзасидан 2018 йил 26 апрель куни Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларида меҳнат қилаётган аҳоли ҳамда ҳашарчиларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Мирзачўл туман маданият бўлими бадиий жамоаси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,уюшган ва уюшмаган ёшлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

       Концерт дастурида Мирзачўл туман маданият бўлими бадиий жамоаси ҳамда эстрада хонандалари У.Асланова,Ж.Содиқов, М.Нариманова, Д.Кунарова,Ғ.Рустамов каби ёш истеъдодли хонандалар ўзларининг шўх куй-қўшиқлари ва “Қамажай” фольклор ансамблининг сержило рақлари билан ҳашарчиларга кўтаринки кайфият улашдилар.Тадбир давомида “Бекорчилар”ҚВЗ жамоаси томонидан ичакузди кулгили сахнавий кўринишлари оммага завқ бағишлади.

       
       
      

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать