Хореография синфи концерти

    27 апрель 2018, Пятница
    892

          2018 йил 26 апрел куни 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Хореография бўлими хисобот концерт дастури ўтказилди. Концерт дастурида мактаб ўқувчилари турли миллат рақслари билан биргаликда "Вальс", "Хаю читтигул", "Доира", "Хоровод", "Сумалак", "Чарлистон" каби кўпгина рақсларни намойиш этдилар. 

          8- сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Фурман М.Э. сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига ўзларининг самимий тилакларини билдириб, ўқиш ва жамоат тадбирларида фаол ўқувчиларига Фахрий ёрлиқ топширдилар. Ўз навбатида Хореография бўлими мактаб директорига ўзбек миллий дўпписини совға сифатида тақдим этдилар.

         Шунингдек, тадбирда хореография синфи асосчиси ва  биринчи ўқитувчиси Осипов Виктор Андреевич иштирок этиб, эсталик совғалари билан тақдирландилар.

     

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart