Фарғона водийсига “Баҳор нафаси” кириб келди!

    27 апрель, 2018 309 fargonavb Fargona vb yangiliklari

        Ширин Бобохонова бадиий раҳбарлигидаги хор жамоаси 25 апрель куни Марғилон шаҳридаги “Темир йўл шох бекати”да тантанали равишда кутиб олинди.

        26 апрель куни Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида ташкил этилган концерт дастурида жамоа томонидан маҳорат билан ижро этилган жонли куй-қўшиқлар, қизиқарли чиқишлар йиғилган томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

     

     

     

     

        Концерт якунида Республикада хизмат кўрсатган хор жамоаси “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали доирасида ўтказилган ушбу концерт намойишини ташкил этишда яқиндан ёрдам кўрсатганлиги учун Фарғона вилоят ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Маданият бошқармасига ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Шунингдек, вилоят Маданият бошқармаси ўз навбатида Республикада хизмат кўрсатган хор жамоасига вилоятимизда санъат ва маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар, аҳоли, айниқса ёшлар орасида санъатнинг турли йўналишларини тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшганликлари учун ташаккурнома билан тақдирландилар.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать