“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови

    26 апрель, 2018 56 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказига жалб қилиш, улар орасидан иқтидорли, истеъдодли ёшларни барвақт аниқлаш, санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш, маънавий,  ахлоқий билим савияларини ошириш мақсадида 2018-йил 25-апрел куни Фориш туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида тумандаги 5-мактабнинг  “Париж”, 12-мактабнинг “Шоввозлар”, 33-мактабнинг “Вой дод”, 55-мактабнинг “Чақмоқ” жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.  Жамоалар танловда 3 та “Ташрифнома”, “Қувноқ кайфият”, “Келажак ёшлари” шартлари бўйича беллашдилар.  Айниқса ўқувчилар томонидан танловнинг 3-шартида  ҳозирги кунда глобал муаммолар саналган терроризм, гиёҳвандлик, экстремизм, одам савдоси, интернет орқали келиб чиқувчи салбий оқибатларга қарши курашишга қаратилган саҳна кўринишлари орқали ўз тенгдошларини ҳушёрликка чақириб, тинчлик деб аталган буюк неъматнинг қадрига етиш керак эканлигини айтиб ўтишди. Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 55-мактабнинг “Чақмоқ” жамоаси биринчи ўрин, 33-мактабнинг “Вой дод” жамоаси иккинчи ўрин, 12-мактабнинг “Шоввозлар” жамоаси учинчи ўрин ва 5-мактабнинг “Париж” жамоаси рағбалантирувчи ўринга муносиб топилди. Танлов иштирокчилари туман Маданият бўлимининг диплом ва фахрий ёрлиғ  ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танлов томошасига 300 нафардан зиёд томошабинлар жалб этилди.

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать