“2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

    26 апрель, 2018 91 jizzax Jizzax hujjatlari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

    қарори

     

    2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

    (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 335-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 37-сон, 996-модда)

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 мартдаги ПҚ–1920-сон қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурининг 65-бандини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 307–ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган:

    2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ;

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолият кўрсатаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларининг ўтказилган пухта хатлови ва уларнинг моддий-техника базасини ўрганиш асосида:

    бир ой муддатда, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан кўрсатилаётган маданий-оммавий хизматлар билан аҳолининг кенг қатламларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг моддий-техника базаси янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг вазифаларига мувофиқлигига, шу жумладан кўп функцияли зали мавжудлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар бир шаҳар ва туман бўйича маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштириш схемасини тасдиқласинлар;

    Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мақбул биноларни (кўп функцияли зали бўлган), шу жумладан қишлоқ кинотеатрлари ҳамда идоралар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, собиқ колхозлар ва совхозларнинг фойдаланилмаётган биноларини қидириб топиш ва уларни маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ажратиш чораларини кўрсинлар;

    маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган биноларни сақлашни ва улардан самарали фойдаланишни, уларга зарурият бўлмаган тақдирда эса — уларни биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотишни, шунингдек улардаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларнинг янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳолининг дам олиш марказлари балансига белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.

    1. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши ва уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, аҳолини бўш вақтни самарали ва мазмунли ўтказишга жалб этиш бўйича марказлар томонидан идоравий мансуб ҳудудда маданий-оммавий ва дам олиш ишлари ўтказилишининг ҳолати учун шахсан жавоб берадилар.
    2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда марказларнинг жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб амалдаги штатдаги ходимлар сони доирасида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг намунавий штат жадвалларини ишлаб чиқсин ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
    3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

    икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмаси ва тақдим этилган техник талаблари асосида, тегишли лойиҳа институтини жалб этган ҳолда, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг учта намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин, марказларнинг қиёфаси архитектура-режалаштириш ечимлари ва интерьерига ягона ёндашувлар ишлаб чиқилишини назарда тутсин;

    лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши, шу жумладан тасдиқланган намунавий лойиҳаларга ҳамда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ объектларда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

    1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    2013 йил 1 октябргача маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан, ўтказилган хатловдан, улар биноларининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб 2013 — 2018 йиллар учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан маданият уйлари ва клуб муассасаларининг сони ҳамда улар ходимларининг сони мақбуллаштирилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар ҳисобига, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг минтақавий манзилли рўйхатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

    (6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)

    маданият ва аҳоли дам олиш марказлари биноларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, зарурият бўлганда, реконструкция қилиш ва уларни замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш учун келгуси йилга тасдиқланган минтақавий манзилли рўйхатларни ҳар йили белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига киритсинлар.

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

    маданият уйлари ва клуб муассасаларининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясини тузсин ва янгидан ташкил этилаётган замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларига юкланаётган асосий вазифалардан келиб чиқиб икки ой муддатда марказлар ходимларининг юксак талабчанлик, қатъиятлилик ва холисона баҳолаш вазиятида аттестациядан ўтказилишини таъминласин;

    жойлашган жойидан (вилоят марказлари ва бошқа туманлар (шаҳарлар) ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб маданият ва аҳоли дам олиш марказлари пулли тўгаракларида қатнашиш (бориш) учун ойлик тўловлар миқдорларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

    маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг пулли тўгараклар фаолиятидан ҳамда бўш хоналарни ижарага беришдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

       8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

    Тошкент ш.,

    2013 йил 25 июнь,

    178-сон

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига
    1-ИЛОВА

    2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва

    уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича

    ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

     

    Т/р

    Тадбирлар номи

    Бажариш муддатлари

    Молиялаштириш манбалари

    Бажариш учун масъуллар

    I. Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини ташкил этиш

    1.

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлари (шаҳарлари) бўйича 1777 та маданият уйлари ва клуб муассасалари негизида, улар томонидан кўрсатиладиган маданий-оммавий хизматлардан кенг аҳоли қатламларининг фойдаланиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, 894 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларини (улардан 38 таси — имкониятлари чекланган шахслар учун) аниқлаш ва жойлаштириш схемасини тасдиқлаш.

    2013 йил

    III чорак

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    2.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдим этилган буюртма ва техник талаблар асосида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг учта намунавий лойиҳаларини тегишли лойиҳалаш институтини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш, бунда марказларнинг қиёфаси ва интерьерининг архитектура-режалаштириш ечимларига ягона ёндашувларни назарда тутиш.

    2013 йил июнь-июль

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари

    Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    3.

    Маданият ва аҳолининг дам олиш марказларининг жойлашган ўрнига ва хизмат кўрсатиладиган аҳолига боғлиқ ҳолда уларнинг I, II, III типлари намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2013 йил август

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

    4.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари раҳбарлари ва ижодий ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2013 йил июль

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    5.

    Маданият ва санъат марказларида тўгарак ишларининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

    2013 йил охиригача

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши

    6.

    Тўгараклар, студиялар, ҳаваскорлик бирлашмалари бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ташкил этиш бўйича янги услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

    2013 йил охиригача доимо

    Маданият вазирлиги

    7.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун янги репертуар тўпламлари ишлаб чиқиш ва улар билан таъминлаш.

    2013 йил охиригача доимо

    Маданият вазирлиги

    8.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини замонавий ахборот ресурслари ҳамда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш.

    биринчи босқич — 2013 йил охиригача
    доимо

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

    II. Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш

    9.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган (кўп функцияли зали мавжуд бўлган) мос биноларни қидириб топиш ва ажратиш.

    2013 йил

    III чорак

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    10.

    2013 — 2018 йилларда маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашнинг манзилли рўйхатлари асосий параметрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишиш.

    2013 йил

    III чорак

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

    11.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини, шу жумладан
    2013 йилда 37 та объектни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқлаштирилган ҳар йилги минтақавий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

    ҳар йили
    1 августгача

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият, Иқтисодиёт, Молия вазирликларининг, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

    12.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг минтақавий манзилли рўйхатларини, кейинчалик тегишли протокол билан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритган ҳолда, ҳар йили Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этиш.

    ҳар йили
    1 сентябргача

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

    13.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини муассасаларнинг турлари бўйича жиҳозлаш нормативини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2013 йил

    III чорак

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    14.

    Мақбуллаштирилаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларидаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларини янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг балансига белгиланган тартибда ўтказиш.

    2013 йил II ва
    III чоракларида

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

    15.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини тасдиқланган нормативларга мувофиқ зарур мусиқа асбоблари, мебеллар ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан маданият ва аҳоли дам олиш марказлари объектларини мукаммал таъмирлаш учун танлов (тендер) савдолари ўтказиш.

    ҳар йилги манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан

    кейин икки ой муддатда

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

    16.

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшайдиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг йил бошидаги бўш қолдиқлари, I — III чораклар якунлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатлари бўйича тежаш натижасида бўшайдиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлашга маблағлар ажратиш.

    йил давомида

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва хайрия маблағлари

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги

    17.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларига уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маданий-оммавий тадбирларни сифатли ўтказиш, шу жумладан транспорт хизмати кўрсатиш учун уларга зарур шарт-шароитларни ташкил этиш масалаларида кўмаклашиш.

    доимо

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    18.

    Маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган биноларни маҳаллий ҳокимликлар балансига қабул қилиб олиш ҳамда келгусида улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни биржа ва биржадан ташқари савдолар орқали сотиш.

    2013-2014 йиллар

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

    III. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

    19.

    Янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларига маданият уйлари ва клуб муассасалари раҳбар ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш йўли билан танлов асосида малакали раҳбар кадрларни танлаб олиш бўйича республика комиссиясини тузиш.

    Аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, республика комиссияси таркибини тузиш ва тасдиқлаш, шунингдек маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда раҳбар ходимларни юқори талабчанлик, қатъиятлилик ва холисона баҳолаш вазиятида аттестациядан ўтказиш.

    2013 йил июль

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    20.

    Маданият уйлари ва клуб муассасалари сонини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўриш ва кўмаклашиш.

    2013 йил II ва
    III чораклар

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

    21.

    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида, Тошкент миллий рақс ва хореография олий мактабида, Ўзбекистон давлат консерваториясида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун тайёрланадиган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини йўналишлар ва мутахассисликларни такомиллаштириш.

    2013 йил охиригача

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

    22.

    Кўчма тренинглар ва минтақавий семинарлар ўтказиш йўли билан маданият ва аҳоли дам олиш марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш.

    доимо, ҳар йили тасдиқланадиган жадвалларга мувофиқ

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари

    Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    23.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тўгарак машғулотларини ўтказишга мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини кўпи билан 0,5 ставка ҳисобидан, контракт асосида жалб этиш.

    доимо

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

    24.

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчи талабаларининг, шунингдек маданият ва санъат касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув, ишлаб чиқариш ҳамда дипломдан олдинги амалиётини ўташини (стажировкасини) таъминлаш.

    доимо,

    ҳар йили тасдиқланадиган жадвалларга мувофиқ

    Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

    IV. Маданий-маърифий фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари

    25.

    Ҳар бир марказнинг маънавий-маърифий ишлар соҳасидаги давлат сиёсати асосий йўналишларини бажаришга қаратилган йиллик календарь режалари — тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    2013 йилдан бошлаб ҳар йили

    Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

     

    «Мустақиллик», «Наврўз», «Хотира ва қадрлаш куни», «Конституция куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни», «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» миллий ва касб байрамларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа касб байрамларига бағишланган тадбирларни ўтказишга маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг янада кенг жалб этилишини таъминлаш.

    2013 йилдан бошлаб ҳар йили

    Бажарувчилар маблағлари

    Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    26.

    Маданият ва санъат, маънавий-ахлоқий ривожланиш ҳамда миллий ўз ўзини англашнинг ўсиши соҳаларида Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб беришни таъминловчи кўриклар, кўргазмалар, фестиваллар ва танловларни аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш.

    2013 йилдан бошлаб доимо

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

    Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    27.

    Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистоннинг бой маънавий ва маданий меросини сақлаш ва тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Чунончи, фольклор жамоаларини, миллий ҳунармандчилик устахоналарини ташкил этиш.

    2013 йилдан бошлаб ҳар йили

    Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    28.

    Ўқувчилар ва талабаларнинг ёзги таътиллари даврида болалар ва ёшлар учун маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш.

    2013 йилдан бошлаб ҳар йили

    Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Марказий кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    29.

    Қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан маданият ва аҳоли дам олиш марказларида пулли тўгараклар, студиялар, ҳаваскорлик жамоалари концертларини ташкил этиш.

    2013 йил

    II чорак

    доимо

    Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

    30.

    Дастур доирасида бажарилаётган тадбирларни, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида мунтазам ёритиб бориш.

    доимо

    Бажарувчилар маблағлари

    Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги

     

    (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига
    2-ИЛОВА

    Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўғрисида

    НИЗОМ

    1. Умумий қоидалар
    2. Ушбу Низом бошқа маданият муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиб Ўзбекистон Республикасида маданий ҳаётнинг кўп қирралигини таъминлашга даъват этилган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши тартибини белгилайди.
    3. Аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маданий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган хилма-хил хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолияти ҳисобланади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари ва методик кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

    (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Марказ юридик шахс ҳисобланмайди ва туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари ҳузурида ташкил этилади ҳамда туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларига бириктириб қўйилган алоҳида ҳисоб рақамларига эга бўлади.

    (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Марказлар қуйидаги шаклларда ташкил этилиши мумкин:

    I тип — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 40 минг нафардан ортиқ бўлган ва камида 400 ўриндиқли томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида — туман (шаҳар) маркази ҳисобланади;

    II тип — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 20 минг нафардан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 250 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман марказларида, шунингдек қишлоқ жойларда — туман (шаҳар) марказининг филиали ҳисобланади, I типдаги марказ бўлмаган туманларда эса туман (шаҳар) маркази ҳисобланади;

    III тип — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 150 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман марказларида, шунингдек қишлоқ жойларда — туман (шаҳар) марказининг филиали ҳисобланади.

    Бунда шаҳарларда ва туман марказларида хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда I, II ва III типдаги марказлар, қишлоқ жойларда эса — фақат II ва III типдаги марказлар ташкил этилиши мумкин.

    (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    1. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
    2. Марказ миллий анъанавий маданиятни сақлаб қолиш ва ўрганишда жамоатчилик эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш, бадиий ижодни, бошқа ҳаваскорлик ижодий ташаббусларни ва аҳолининг ижтимоий-маданий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, унинг дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этилади.
    3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси объектларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, замонавий студиялар ва тўгаракларни, шунингдек бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш йўли билан бадиий ижод ва амалий санъатни ривожлантириш (Марказнинг тўгараклари, студиялари ва жамоалари йўналишлари ва номларининг тавсия этиладиган рўйхати илова қилинади);

    аҳолининг барча қатламлари томонидан талаб қилинган замонавий маданий-маърифий хизматларни кенг ёйиш, Интернет-студиялар, электрон ресурслар, шу жумладан Интернет воситасида ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш курслари ташкил этиладиган кўп функцияли залларда қизиқарли ва мароқли томошалар, тўйлар ва бошқа тантанали тадбирлар, мунозара клублари, спортнинг стол турлари ва интеллектуал ўйинлар бўйича мусобақалар ўтказилишини ташкил этиш;

    «Ўзбекистон ифтихори» ва «Юксак маънавият — енгилмас куч» шиорлари остида маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирларни, миллий адабиёт ва санъатнинг таниқли арбоблари, спортчилар билан аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг эстетик ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган учрашувларни тайёрлаш ва ўтказиш, ушбу фаолиятга профессионал ижодий гуруҳларни ва санъат арбобларини жалб этиш;

    фото ва амалий санъатнинг доимий ва вақтинчалик кўргазмаларини, танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг мини-фестивалларини ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, шунингдек уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва ижодкор ёшларнинг ютуқларини тарғиб қилиш;

    ҳаваскорлик бадиий ва амалий ижод жамоалари, студиялари ва тўгараклари, халқ театрлари, маданий-билиш, тарих-ўлкашунослик, илмий-техник, табиат-экологик, маданий-маиший, коллекция-тўплаш қизиқишлари ва бошқа қизиқишлар бўйича филармониялар, ҳаваскорлик бирлашмалари ва клублар ташкил этиш ҳамда улар ишини ташкил этиш;

    маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ оммавий театрлаштирилган байрамлар ва томошалар, халқ сайиллари ўтказиш;

    Марказнинг имкониятлари доирасида, аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, унга ижтимоий-маданий хусусиятга эга бўлган хилма-хил пулли хизматлар кўрсатиш, шу жумладан болаларни тўгаракларга жалб этиш;

    ижтимоий-ижодий буюртмалар, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган бошқа шартномалар бўйича турли маданий-оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда маслаҳат, методик ва ташкилий-ижодий ёрдам кўрсатиш, шунингдек қўшимча хизматлар кўрсатиш (мусиқали асбобларни, реквизитни ижарага бериш, репертуар-методик материалларни сотиш ва шу кабилар);

    маданий-ижодий, маданий-билиш, дам олишнинг бошқа турларини ҳамда Марказнинг асосий вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолиятни амалга ошириш.

    1. Қуйидагилар Марказнинг асосий функциялари ҳисобланади:

    Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси объектларини сақлаб қолиш, ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўйича давлатнинг маданият соҳасидаги сиёсати натижаларини акс эттирувчи бадиий лойиҳалар ва дастурларни ижодий мужассамлаштириш;

    халқ ижодиёти жанрлари, номоддий маданий мерос бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш;

    Марказ мутахассисларининг малакасини ошириш, доимий ишловчи кўргазмалар, студиялар, маҳорат дарслари, семинарлар тизими орқали кўникмаларни ҳосил қилиш.

    1. Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
    2. Марказ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ушбу фаолиятдан олинган даромадларни ва ушбу даромадлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади.

    III. Марказнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

    1. Марказ:

    интеллектуал фаолият натижаларидан ва унга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш;

    маданият ва санъат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа мақсадли дастурларни амалга оширишда белгиланган тартибда қатнашиш;

    маданий-ижодий бирлашмалар ва уюшмаларга кириш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

    1. Марказ:

    ушбу Низомда белгиланган ўз вазифаларини қонунлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажаришга;

    меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, техника хавфсизлиги, ходимларни ижтимоий таъминлаш ва аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларини амалга оширишга;

    ходимларнинг, ўз тўгараклари, студиялари қатнашчиларининг, шунингдек мижозларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни кафолатлашга;

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган, Марказ фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган шаклларга мувофиқ иш журналини юритишга;

    (12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкнинг сақланишини ва ундан қатъий мақсадли фойдаланишни таъминлашга;

    тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкнинг техник ҳолати ёмонлашишига йўл қўймасликка мажбур (ушбу талаб фойдаланиш жараёнида мазкур мол-мулкнинг норматив эскириши билан боғлиқ ёмонлашишига татбиқ этилмайди).

    1. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
    2. Марказни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Марказ ўзи бевосита бўйсунувида бўлган маданият бўйича вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлими томонидан бошқарилади.

    (14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Туман (шаҳар) маркази фаолиятига бевосита раҳбарлик унинг директори томонидан амалга оширилади, у айни пайтда туман (шаҳар) маданият бўлимининг мудири ҳисобланади, марказнинг филиалларига филиал мудири раҳбарлик қилади, у билан меҳнат шартномасини (контрактни) туман (шаҳар) маданият бўлими тузади.

    (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

    1. Марказ директори уставга мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, муассасанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, Марказ фаолияти натижалари учун жавоб беради.
    2. Марказда маслаҳат органлари: бадиий кенгаш, методик кенгаш ва шу кабилар ташкил этилиши мумкин.
    3. I типдаги Марказлар:

    II ва III типдаги марказларнинг муассасаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилувчи методик марказ, маданият ва санъатнинг таянч муассасаси ҳисобланадилар;

    ўзининг хизмат кўрсатиш теграсига кирадиган туман маркази ва аҳоли пунктларида яшовчилар ўртасида турли оммавий ва маданий-тарбиявий ишларни ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

    аҳолининг, айниқса ёшларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб тўгараклар, студиялар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ҳамда марказлар томонидан кўрсатиладиган бошқа хизматларни ташкил этиш юзасидан II ва III типдаги марказларни методик қўлланмалар, шунингдек янги репертуар тўпламлари билан таъминлайдилар;

    Ўзбекистон Республикасининг миллий ва касб байрамларига бағишланган тадбирларни ўтказишда II ва III типдаги марказлар кенгроқ жалб этилишини таъминлайдилар;

    II ва III типдаги марказлар билан биргаликда номоддий маданий мерос объектларини сақлаш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар.

    1. Марказ фаолиятини молиялаштириш
    2. Марказ ушбу Низомда ва Марказнинг уставида назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларидан келиб чиқиб ўз фаолиятини режалаштиради ва уни ривожлантириш истиқболларини белгилайди.
    3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

    бюджет маблағлари;

    Марказ томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларга чипталар сотишдан, шу жумладан қўшимча хизматлар кўрсатишдан ва ўзини ўзи қоплайдиган тўгараклар фаолият кўрсатишидан олинадиган даромадлар;

    давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган хизматлар кўрсатишга шартномалар бўйича тушумлар;

    юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонлари, ҳомийлик маблағлари;

    тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    1. Марказнинг асосий фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан бюджет маблағларини Марказ томонидан қўшимча даромад олиш учун кредит муассасаларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш тақиқланади.
    2. Марказни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
    3. Ташкил этиладиган Марказлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
    4. Марказни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва (ёки) тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать