2011 — 2015 ЙИЛЛАРДА МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

    26 апрель, 2018 51 jizzax Jizzax hujjatlari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

    қарори

     

    2011 — 2015 ЙИЛЛАРДА МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

    (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 523-модда)

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарори билан тасдиқланган «Баркамол авлод йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, 2011 — 2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларини босқичма-босқич реконструкция қилиш ва замонавий аттракционлар билан жиҳозлаш, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш асосида аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирлар, барча ёшларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2011 — 2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

    маданият ва истироҳат боғларини янгидан ташкил этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича кўрсаткичлар 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

    1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ой муддатда янги ташкил этиладиган маданият ва истироҳат боғларининг 3 типдаги намунавий лойиҳаларини тайёрласин. Бу намунавий лойиҳаларда қуйидагилар назарда тутилсин:

    маданият ва истироҳат боғларини аҳолининг маданий дам олиши учун қулай ва кўркам жойларда жойлаштириш, манзарали дарахтлар ва ҳар хил гуллар экиш орқали боғнинг камида 50 фоиз умумий майдони сатҳида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

    аттракционлар ва кўнгилочар ўйинлар қурилмаларининг ихчам, қулай ва замонавий турларини санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда жамоат тартиби талабларига риоя қилган ҳолда ўрнатиш;

    аҳоли, айниқса болалар ҳамда ўсмир ёшларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида болаларнинг мўъжаз спорт майдончалари, аттракционлар, сув ҳавзалари, шунингдек, рақс ва кўчма цирк учун мўлжалланган майдончалар, амфитеатр, шинам ўриндиқлар ҳамда савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари барпо этиш.

    Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида намунавий лойиҳалар талабларига риоя этилган ҳолда, маданий ва ҳордиқ чиқариш объектларини жойлаштириш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

    1. Дастурни амалга ошириш бўйича асосий ижрочилар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилансин ҳамда уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

    маданият ва истироҳат боғлари мол-мулкини тўлиқ хатловдан ўтказиш, мавжуд бино ва иншоотлар, аттракционлар ва бошқа турдаги воситалардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича зарур чоралар кўриш ҳамда уларнинг асоссиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўймаслик;

    янги маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, мавжудларини капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда замонавий аттракционлар билан жиҳозлаш бўйича манзилли ҳудудий дастурларни уч ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда ҳар бир маданият ва истироҳат боғи бўйича техник-иқтисодий асосномани тайёрлаш;

    маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ амалий ишларни молиявий таъминлашда тадбиркорлик имкониятларидан кенг фойдаланиш, бунда боғ ҳудудидаги ерларни (намунавий лойиҳада кўзда тутилган тақсимотга риоя этган ҳолда) аттракционлар, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари қуриш учун танлов савдоси асосида тадбиркорларга ижарага бериш;

    Дастурни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисмини ҳамда ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар, инвесторлар маблағларини жалб қилиш ва мақсадли йўналтириш.

    1. Маданият ва истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмачи этиб белгилансин.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлигига назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида маблағ ажратсин.

    1. Белгилаб қўйилсинки:

    маданият ва истироҳат боғлари туман (шаҳар) ҳокимликлари муассислигида давлат корхонаси шаклида ташкил этилади ва фаолият кўрсатади;

    маданият ва истироҳат боғларининг фаолиятини таъминлаш бўйича харажатлар уларнинг ўз даромадлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади;

    зарур ҳолларда, маданият ва истироҳат боғларининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда боғбонларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлари маҳаллий бюджетлар параметрларида ободонлаштириш харажатлари учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилиши мумкин.

    1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари маданият ва истироҳат боғларида электр энергияси ва бошқа ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ҳар бир аттракционда электр ҳисоблагичлар ўрнатилишини таъминлаш ва барча тушумларнинг қонуний айланиши юзасидан қатъий ва доимий назорат ўрнатсин.
    2. Маданият ва истироҳат боғлари маъмуриятининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Молия вазирликлари билан келишган ҳолда, 10 кун муддатда маданият ва истироҳат боғлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

    1. Тижорат банкларига маданият ва истироҳат боғлари учун ҳамда мазкур дастурни амалга оширишда иштирок этаётган корхона ва ташкилотларга белгиланган тартибда имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тавсия қилинсин.
    2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва истироҳат боғлари учун аттракционларни мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
    3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, идоралар мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган «2011 — 2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури»да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

    11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

     

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

    Тошкент ш.,

    2010 йил 29 декабрь,

    322-сон

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сон қарорига
    1-ИЛОВА

     

    2011 — 2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва

    уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

    ДАСТУРИ

    Т/р‎

    Тадбирлар номи‎

    Бажариш муддатлари‎

    Масъул бажарувчилар‎

    Молиялаштириш манбалари‎

    Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа‎

    ‎‎I. Маданият ва истироҳат боғлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани ҳамда маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш.

    1.‎

    Маданият ва истироҳат боғлари тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.‎

    2011 йил II чорак ‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ‎

    Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари‎

    Намунавий низом лойиҳаси.
    ‎Хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиш асосида намунавий низом лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча маданият ва истироҳат боғлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжат яратилади. ‎

    2.‎

    Республика маданият ва истироҳат боғлари директорлари жамоатчилик Кенгашининг фаолиятини ташкил этиш.‎

    2011 йилдан бошлаб‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    —‎

    Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Республикадаги барча маданият ва истироҳат боғларидаги иқтисодий, ижтимоий муаммолар, уларнинг вазифаларини биргаликда ҳал этиш имконияти яратилади. Боғларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларда оммавий-маданий тадбирлар ва тарбиявий ишларни ташкил этиш, энг илғор тажрибаларни оммалаштириш каби долзарб масалалар бўйича тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилади. ‎

    3.‎

    Маданият ва истироҳат боғларини паспортлаштириш. ‎

    2011 йил II чорак ‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    Ягона андозадаги паспортлар.
    ‎Ҳозирги кунда маданият ва истироҳат боғларидаги мавжуд турли шаклдаги паспортлар ўрнига янги андозадаги паспортлар жорий этилади. Маданият ва истироҳат боғларининг фаолияти тартибга солинади. ‎

    4.‎

    Маданият ва истироҳат боғлари ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш қоидаларини ва ҳар бир касб бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда амалга киритиш.‎

    2011 йил II чорак ‎

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ишчи гуруҳ ‎

    —‎

    Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, касб йўриқномалари.
    ‎Маданият ва истироҳат боғлари ходимлари ўртасида вазифаларнинг аниқ тақсимоти йўлга қўйилади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади. Боғдаги аттракцион ва ўйин қурилмалари, анжомлари ва жиҳозлар билан ишловчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қоидалари яратилади. (Илгари ушбу қоидаларнинг ягона шакли яратилмаган, ҳар бир боғ ўзи ишлаб чиққан қоидаларга амал қилиб келган). ‎

    II. Маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.‎‎

    5.‎

    Маданият ва истироҳат боғларини тўлиқ реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш.‎

    2011 йил I чорак ‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    —‎

    Ҳудудий манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари.
    ‎Республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманида камида биттадан замонавий маданият ва истироҳат боғлари бўлишига эришилади. ‎

    6.‎

    Маданият ва истироҳат боғларини замонавий ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.‎

    2011 йил I чорак ‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвесторлар ва ҳомийлар‎

    Инвесторлар, ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Маданият ва истироҳат боғларини ўйин қурилмалари билан жиҳозлаш ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари.
    ‎Ушбу дастурлар амалга оширилиши натижасида маданият ва истироҳат боғлари замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари билан босқичма-босқич жиҳозланишига эришилади, қўшимча янги иш ўринлари яратилади ва уларнинг жозибадорлиги ва хизмат кўрсатиш ҳажми ошади. ‎

    7.‎

    Хорижда ишлаб чиқариладиган ўйин қурилмалари тўғрисидаги маълумотлар банкини ташкил этиш.‎

    2011 йил I чорак ‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ‎

    —‎

    Маълумотлар банки.
    ‎Маданият ва истироҳат боғларини жиҳозлашда маълумотлар базасидан фойдаланиш асосида мамлакатимиз иқлими ва бошқа талабларига мос замонавий, аттракцион ва ўйин қурилмаларини эркин танлаш имкони яратилади. ‎

    8.‎

    Маданият ва истироҳат боғлари учун ўйин қурилмаларини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.‎

    2011 йил I чорак ‎

    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    —‎

    Маданият ва истироҳат боғлари учун ўйин қурилмаларини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури.
    ‎ Импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ва республикада янги иш ўринлари яратилади. ‎

    9.‎

    Маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.‎

    2011 — 2015 йиллар‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар, инвесторлар маблағлари‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар.
    ‎2015 йилгача муддатда барча маданият ва истироҳат боғлари замонавий қиёфага келтирилиб, аттракционлар ва кичик ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Маданият ва истироҳат боғларининг ҳудудига қўйиладиган талаблар ва боғларда зарур бўлган объектларнинг таркибига қўйиладиган талаблар асосида барча боғлар тартибга келтирилади. ‎

    10.‎

    Маданият ва истироҳат боғларида ҳар хил турдаги миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун замонавий савдо дўконлари ва расталари қуришни ташкил этиш.‎

    2011 — 2015 йиллар‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлимлари‎

    Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Намунавий лойиҳалар.
    ‎Ҳар битта боғдаги реконструкция ишларини лойиҳалаштиришда савдо дўкони ёки расталарини қуриш назарда тутилади. Маданият ва истироҳат боғларининг жозибадорлиги ошади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, қўшимча маблағ ишлаб топиш ва янги иш ўринларини яратиш имкони яратилади. ‎

    11.‎

    Белгиланган тартибда, тегишли лойиҳа таш��илотлари томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳани ҳар бир маданият ва истироҳат боғига мослаштириш. ‎

    2011 — 2014 йиллар‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида жойлардаги ҳар бир маданият ва истироҳат боғининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда, маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, намунавий лойиҳа ҳар бир боғ учун мослаштирилишига эришилади.‎

    12.‎

    Маданият ва истироҳат боғлари раҳбар ва ижодий ходимларини қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда уларнинг малакаси оширилишини таъминлаш.‎

    2011 йилдан бошлаб махсус режа асосида‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎

    Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Малака ошириш режаси.
    ‎Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан боғ ходимлари малакасини ошириш курслари ташкил этилиб, уларнинг мунтазам равишда ўз малакаларини оширишлари учун шароит яратилади. Раҳбар ва ижодий ходимлар сўнгги янгиликлар билан таништирилади, илғор тажрибалар оммалаштирилади. ‎

    13.‎

    Илғор маданият ва истироҳат боғлари негизида тажриба алмашув амалиётини жорий этиш.‎

    2011 йил ёзги мавсумдан бошлаб‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    —‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йиллик иш режаси.
    ‎Янги ташкил этилган ва чекка ҳудудларда жойлашган маданият ва истироҳат боғлари ходимларининг намунали боғлар фаолияти билан танишуви учун имконият яратилиб, илғор тажрибаларни оммалаштириш мумкин бўлади. ‎

    ‎‎IV. Маданий-маърифий фаолиятни фаоллаштириш тадбирлари.

    14.‎

    Маданият ва истироҳат боғларида оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар, тавсияномалар, сценарийлар ишлаб чиқиш.‎

    2011 йилдан бошлаб‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари‎

    Услубий қўлланмалар, тавсияномалар, сценарийлар тўпламлари.
    ‎Оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш масалаларида боғларга услубий ёрдам ташкил этилади. Боғларда ўтказиладиган маданий-оммавий, спорт тадбирларининг кўлами ва сифат даражаси ортади. ‎

    15.‎

    Маданият ва истироҳат боғларида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва нашр этиш.‎

    2011 йил I чорак ‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари‎

    Тавсияномалар.
    ‎Вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни тарбиялашда боғларнинг имкониятидан самарали фойдаланишга эришилади. Вояга етмаганлар учун ташкил этиладиган тадбирларнинг турли шакллари ва услубларидан фойдаланиш имконияти янада кенгаяди. ‎

    16.‎

    Маданият ва истироҳат боғларида «Наврўз», «Хотира ва қадрлаш куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни», «Гиёҳвандликка қарши кураш куни», «Ўқитувчи ва мураббийлар куни», шунингдек бошқа касб байрамларига бағишланган тадбирларни ташкил этиш.‎

    Ҳар йили март — октябрь ойларида‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, Республика «Маҳалла» жамғармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ‎

    Жамғармалар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Йиллик режалар.
    ‎Умумхалқ байрамлари ва касб байрамларининг аҳоли кенг қатламларини жалб этган ҳолда нишонланишига эришилади. Маданият ва истироҳат боғларида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар кўлами кенгаяди. Турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ижодий кучлари бирлашган ҳолда умумий тадбир ўтказилишига эришилади. Аҳоли кенг қатламларига мўлжалланган оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш имконияти яратилади. ‎

    17.‎

    Ўқувчи ва талабаларнинг ёзги таътили даврида болалар ва ўсмирларга мўлжалланган маданий-оммавий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйиш.‎

    Ҳар йили июнь — август ойларида‎

    «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Марказий Кенгаши‎

    «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ҳомийлар маблағлари‎

    Йиллик режалар.
    ‎Маданий-оммавий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш орқали болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эришилади. Ёш авлоднинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан баркамол авлод бўлиб тарбияланишига замин яратилади. ‎

    18.‎

    Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоят марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида анъанавий равишда миллий қўғирчоқлар кўргазмаси, қўғирчоқбозлик байрамлари ўтказилишини йўлга қўйиш.‎

    Ҳар йили апрель-май ойларида‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, Республика «Маҳалла» жамғармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ‎

    Ҳомийлар маблағлари‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.
    ‎Миллий қўғирчоқларнинг болалар маънавиятига таъсиридан самарали фойдаланиш мумкин бўлади. Аҳолининг кенг қатлами қўғирчоқсозлик ва қўғирчоқбозлик санъати билан яқиндан таништириб борилади. Қизиқувчилар учун қўғирчоқ ясаш бўйича «мастер класс»лар ташкил этилади. ‎

    19.‎

    Ёзги мавсум давомида аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда кўрик, фестиваль, танлов ва кўргазмалар, турли спорт мусобақалари ташкил этиш.‎

    Мунтазам равишда‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, Республика «Маҳалла» жамғармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ‎

    Иштирокчилар ва ҳомийлар маблағлари‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.
    ‎Санъат ва спортнинг турли йўналишлари бўйича ташкил этиладиган кўрик, фестиваль, танлов, кўргазма ва мусобақалар аҳолининг ижодий ва жисмоний имкониятларини намойиш этиши учун имконият яратади. Шу орқали аҳолининг фаоллиги ортади. Боғларга келувчиларнинг сони ортади. Аҳолига хизмат кўрсатишда маданият ва истироҳат боғларнинг роли ошади. ‎

    20.‎

    Умумхалқ байрамлари доирасида халқ сайилларини ташкил этиш, театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари намойишини йўлга қўйиш.‎

    Мунтазам равишда‎

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎

    Ҳомийлар маблағлари‎

    Йиллик режалар.
    ‎Умумхалқ байрамлари давомида аҳолининг маданий дам олиши, концерт дастурларидан баҳраманд бўлиши, оила аъзолари билан биргаликда ҳордиқ чиқариши учун имконият яратилади. Одамларнинг кайфияти кўтарилади, маданий-маърифий тадбирларга аҳолини кўпроқ жалб этиш имконияти яратилади. ‎

    21.‎

    Маданият ва истироҳат боғларида «Гул сайли», «Қовун сайли», «Узум сайли», «Нон сайли», «Қовоқ сайли», «Палов сайли», «Асал сайли» сингари сайилларни ўтказиш.‎

    Мавсум давомида‎

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Олтин мерос» халқаро жамғармаси, Республика «Маҳал��а» жамғармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси‎

    Ҳомийлар маблағлари‎

    Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармаларининг йиллик режалари.
    ‎Миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни тарғиб этиш, аҳолининг қизиқишларига мос тадбирлар ташкил этишга эришилади. Барча соҳаларда эришилган илғор натижалар намойиш этилади. Аҳоли табиат неъматлари ва пазандачилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлиш билан бирга маҳсулотларни таққослаш ва танлаш имкониятига эга бўлади, байрам кайфияти ҳосил қилинади. ‎

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сон қарорига
    2-ИЛОВА

     

    Маданият ва истироҳат боғларини янгидан ташкил этиш, мавжудларини реконструкция қилиш,

    капитал ва жорий таъмирлаш бўйича

    КЎРСАТКИЧЛАР

     

    ‎‏Ҳудудлар

    Жами‎‎‏

    Шу жумладан йиллар бўйича‎‎

    2011 йил‎‎

    Сони

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    225‎

    77‎

    105‎

    29‎

    14‎

    40‎

    6‎

    22‎

    7‎

    5‎

    ‎Қорақалпоғистон Республикаси

    19‎

    10‎

    ‎3

    5‎

    ‎1

    5‎

    ‎1

    2‎

    1‎

    1‎

    Андижон ‎

    26‎

    3‎

    14‎

    9‎

    —‎

    4‎

    1‎

    3‎

    —‎

    —‎

    Бухоро ‎

    14‎

    8‎

    4‎

    1‎

    1‎

    1‎

    —‎

    —‎

    1‎

    —‎

    Жиззах ‎

    16‎

    12‎

    3‎

    1‎

    —‎

    2‎

    1‎

    1‎

    —‎

    —‎

    Навоий ‎

    10‎

    2‎

    8‎

    —‎

    —‎

    2‎

    —‎

    2‎

    —‎

    —‎

    Наманган ‎

    13‎

    —‎

    12‎

    1‎

    —‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎

    —‎

    Самарқанд ‎

    17‎

    7‎

    8‎

    1‎

    1‎

    4‎

    —‎

    2‎

    1‎

    1‎

    Сирдарё ‎

    11‎

    9‎

    2‎

    —‎

    —‎

    2‎

    —‎

    2‎

    —‎

    —‎

    Сурхондарё‎

    17‎

    4‎

    12‎

    1‎

    —‎

    3‎

    —‎

    2‎

    1‎

    —‎

    Тошкент ‎

    21‎

    5‎

    16‎

    —‎

    —‎

    2‎

    —‎

    2‎

    —‎

    —‎

    Фарғона ‎

    21‎

    10‎

    8‎

    2‎

    1‎

    4‎

    1‎

    2‎

    1‎

    —‎

    Хоразм ‎

    11‎

    2‎

    1‎

    2‎

    6‎

    2‎

    —‎

    —‎

    1‎

    1‎

    Қашқадарё ‎

    15‎

    2‎

    10‎

    1‎

    2‎

    3‎

    1‎

    1‎

    —‎

    1‎

    Тошкент шаҳри ‎

    14‎

    3‎

    4‎

    5‎

    2‎

    3‎

    —‎

    1‎

    1‎

    1‎

     

     

    Ҳудудлар‎‏

    Шу жумладан йиллар бўйича‎‎

    2012 йил‎‎

    2013 йил‎‎

    Жами‎

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    40‎

    11‎

    21‎

    7‎

    1‎

    45‎

    18‎

    21‎

    4‎

    2‎

    Қорақалпоғистон Республикаси ‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    4‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    Андижон ‎

    6‎

    —‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    6‎

    2‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    Бухоро ‎

    2‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    Жиззах ‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    Навоий ‎

    2‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    Наманган ‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    Самарқанд ‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    Сирдарё ‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    Сурхондарё‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    —‎‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    Тошкент ‎

    3‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    1‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    Фарғона ‎

    3‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    Хоразм ‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    3‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    Қашқадарё ‎

    3‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    1‎

    Тошкент шаҳри ‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

     

     

    Ҳудудлар‎‏

    Шу жумладан йиллар бўйича‎‎

    2014 йил‎‎

    2015 йил‎‎

    Жами‎

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    Янги ташкил этиладиган‎

    Капитал реконструкция қилинадиган‎

    Капитал таъмирланадиган‎

    Жорий таъмирланадиган‎

    Жами‎

    44‎

    15‎

    21‎

    5‎

    3‎

    56‎

    29‎

    18‎

    6‎

    3‎

    Қорақалпоғистон Республикаси ‎

    4‎

    2‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    4‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    Андижон ‎

    4‎

    —‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    6‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    Бухоро ‎

    4‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    4‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    Жиззах ‎

    3‎

    1‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    4‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    Навоий ‎

    2‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    Наманган ‎

    2‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    Самарқанд ‎

    3‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    Сирдарё ‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    Сурхондарё‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    Тошкент ‎

    5‎

    2‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    7‎

    2‎

    5‎

    —‎‎

    —‎‎

    Фарғона ‎

    4‎

    1‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    6‎

    5‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    Хоразм ‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    Қашқадарё ‎

    3‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    Тошкент шаҳри ‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    1‎

    4‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    —‎‎

     

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сон қарорига
    2а-ИЛОВА

    Маданият ва истироҳат боғларининг типлари бўйича

    КЎРСАТКИЧЛАР

    ‎‏
    Ҳудудлар‎‏‏

    Жами‎‎

    Шу жумладан йиллар бўйича‎‎‎‎‎

    2011 йил‎

    2012 йил‎‎

    Сони‎‏

    Типлар бўйича‎‎

    Жами ‎‏

    Типлар бўйича

    Жами ‎‏

    Типлар бўйича‎‎

    I‎

    II‎

    III‎

    I‎

    II‎

    III‎

    I‎

    II‎

    III‎

    Жами‎

    225‎

    37‎

    38‎

    150‎

    40‎

    15‎

    10‎

    15‎

    40‎

    7‎

    12‎

    21‎

    Қорақалпоғистон Республикаси ‎

    19‎

    2‎

    5‎

    12‎

    5‎

    1‎

    2‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    Андижон‎

    26‎

    4‎

    9‎

    13‎

    4‎

    1‎

    1‎

    2‎

    6‎

    1‎

    3‎

    2‎

    Бухоро‎

    14‎

    2‎

    3‎

    9‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    Жиззах‎

    16‎

    1‎

    2‎

    13‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    Навоий ‎

    10‎

    1‎

    1‎

    8‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    Наманган‎

    13‎

    2‎

    3‎

    8‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    2‎

    3‎

    1‎

    1‎

    1‎

    Самарқанд‎

    17‎

    2‎

    1‎

    14‎

    4‎

    2‎

    1‎

    1‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    Сирдарё‎

    11‎

    1‎

    2‎

    8‎

    2‎

    1‎

    1‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    Сурхондарё ‎

    17‎

    3‎

    —‎‎

    14‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    2‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    2‎

    Тошкент ‎

    21‎

    —‎‎

    6‎

    15‎

    2‎

    —‎‎

    2‎

    —‎‎

    3‎

    —‎‎

    2‎

    1‎

    Фарғона ‎

    21‎

    2‎

    4‎

    15‎

    4‎

    1‎

    2‎

    1‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    Хоразм ‎

    11‎

    1‎

    1‎

    9‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    1‎

    Қашқадарё ‎

    15‎

    2‎

    1‎

    12‎

    3‎

    1‎

    1‎

    1‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    Тошкент шаҳри ‎

    14‎

    14‎

    —‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

     

    Ҳудудлар‎‏‎‏
    ‎‏

    Шу жумладан йиллар бўйича‎‎‎

    2013 йил‎‎

    2014 йил‎‎

    2015 йил‎‎

    Жами ‎‏

    Типлар бўйича‎‎

    Жами ‎‏

    Типлар бўйича‎‎

    Жами ‎‏

    Типлар бўйича‎‎

    I‎

    II‎

    III‎

    I‎

    II‎

    III‎

    I‎

    II‎

    III‎

    Жами ‎

    45‎

    4‎

    5‎

    36‎

    44‎

    6‎

    6‎

    32‎

    56‎

    5‎

    5‎

    46‎

    Қорақалпоғистон Республикаси ‎

    4‎

    1‎

    1‎

    2‎

    4‎

    —‎‎

    1‎

    3‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Андижон‎

    6‎

    —‎‎

    2‎

    4‎

    4‎

    1‎

    2‎

    1‎

    6‎

    1‎

    1‎

    4‎

    Бухоро ‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    4‎

    1‎

    1‎

    2‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Жиззах ‎

    4‎

    —‎‎

    1‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Навоий ‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    Наманган‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    3‎

    —‎‎

    2‎

    1‎

    Самарқанд ‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Сирдарё ‎

    1‎

    —‎‎

    —‎‎

    1‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Сурхондарё ‎

    4‎

    1‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    Тошкент ‎

    4‎

    —‎‎

    1‎

    3‎

    5‎

    —‎‎

    1‎

    4‎

    7‎

    —‎‎

    —‎‎

    7‎

    Фарғона ‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    4‎

    1‎

    —‎‎

    3‎

    6‎

    —‎‎

    1‎

    5‎

    Хоразм ‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    2‎

    —‎‎

    —‎‎

    2‎

    2‎

    —‎‎

    1‎

    1‎

    Қашқадарё ‎

    3‎

    1‎

    —‎‎

    2‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    3‎

    Тошкент шаҳри ‎

    1‎

    1‎

    —‎

    —‎‎

    3‎

    3‎

    —‎‎

    —‎‎

    4‎

    4‎

    —‎‎

    —‎‎

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги
    322-сон қарорига
    3-ИЛОВА

    Маданият ва истироҳат боғлари маъмуриятининг

    НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

     

    * Техник ходимлар сони маданият ва истироҳат объектларининг тури ва сонидан келиб чиқиб белгиланади;

    ** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрлардан келиб чиқиб белгиланади.

      


     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать