“Концерт-томоша фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

    25 апрель, 2018 69 jizzax Jizzax hujjatlari

     

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

    қарори

    Концерт-томоша фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

     

    (қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда),  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 85-модда; 2002 й., 24-сон, 200-модда; 2003 й., 21-сон, 213-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2012 й., 12-сон, 130-модда, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

     

    Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

     

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига мувофиқ ҳамда концерт-томоша фаолиятига солиқ солишни, шунингдек грампластинкалар, аудио ва видеокассеталар, лазер дисклари, бошқа аудио-видео кассеталарни ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    (муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

    1. Белгилансинки, 2001 йил 1 июлдан бошлаб:

    концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олувчи юридик ва жисмоний шахслар «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан белгиланадиган рейтинг гуруҳига кўра табақалаштирилган миқдорларда давлат божи тўлайдилар ҳамда бюджетга давлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар тўлашдан озод этиладилар;

    фаолиятини бошлаётган ижодий жамоалар ва ижрочилар томонидан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда улар томонидан бож давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб биринчи йилда бошланғич ставка бўйича тўланади;

    концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар суммаси тўлиқ миқдорда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси минтақавий бўлимларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади, лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлиқ миқдорда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси уставида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

    жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда берилган лицензиясиз концерт-томоша фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.

    концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш юридик шахслар томонидан, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси берадиган бир марталик концерт-томоша гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

    Бир марталик концерт-томоша гувоҳномасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан белгиланади.

    Бир марталик концерт-томоша гувоҳномаси берганлик учун:

    Тошкент шаҳрида — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;

    вилоят марказларида — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

    бошқа аҳоли пунктларида — энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

    Йиғим маблағлари «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига тушади ва улардан бир марталик концерт-томоша гувоҳномасини бериш билан боғлиқ харажатларни қоплашда фойдаланилади.

    Фаолиятни лицензиясиз ва концерт-томоша гувоҳномасисиз амалга оширган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланади.

    (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

    1. Қуйидагилар:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    концерт-тамоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун божнинг табақалаштирилган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    (2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)

    «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига белгиланган тартибда, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда ўн кун муддатда эстрада ижрочиларини тегишли рейтинг гуруҳларига киритиш бўйича мезонлар ва малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилсин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (3-4 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ўн кун муддатда лицензияларнинг ва уларни бериш тўғрисидаги аризаларнинг намунавий шаклларини, шунингдек:

    грампластинкалар, аудио ва видеокассеталар, лазер дискларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини;

    Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга оширишга лицензия битимларининг намунавий шаклларини белгиланган тартибда тасдиқласин.

    1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2001 йил 1 октябргача;

    гастроль-концерт фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини;

    илгари грампластинкалар, аудио ва видеокассеталар, лазер дискларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олган юридик шахсларга белгиланган тартибда лицензия берилишини таъминласинлар.

    1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси хўжалик субъектлари томонидан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибига риоя этилишининг қатъий ва ҳамма жойда назорат қилинишини таъминласинлар, фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан тегишли лицензия олмасдан шуғулланувчи шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортсинлар.

    (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

    1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

    Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;

    идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

    1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.

    Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

    Тошкент ш.,

    2001 йил 29 июнь,

    285-сон

     

     

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)

    Вазирлар Маҳкамасининг
    2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорига
    2-ИЛОВА

     

    Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи

    СТАВКАЛАРИ

     

    Т/р

    Концерт-томоша фаолияти, шу жумладан:

    Жисмоний ва юридик шахслар учун (бир жисмоний шахс ҳисобига) йиллик бож миқдори, энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидагича баравари миқдорида

    рейтинг гуруҳлари бўйича

    I

    II

    III

    IV

    V

    VI

    1.

    якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури);

    битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури;

    турли жанрларнинг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастури (солист, мусиқачи, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар)

    150

    75

    50

    30

     

     

    2.

    ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;

    ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом», «чарлар»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш;

    ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (солист, мусиқачи, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар)

     

     

     

     

    20

    10

     

    Изоҳлар: фаолиятини бошлаётган ижодий жамоалар ва ижрочилар томонидан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда бож улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб биринчи йилда бошланғич ставка бўйича тўланади.

    Давлат божи миқдорлари (чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланганда — давлат божининг тегишли қисми) тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

     

    (2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

     

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган; — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)

     

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать