М.Юсуфнинг таваллуд кунига бағишланган “Улуғимсан Ватаним!” мазусида ўтказилган ижодий кеча

    24 апрель, 2018 527 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг  23 апрел куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида  Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуфнинг таваллуд кунига бағишланган “Улуғимсан Ватаним!” мавзусида ижодий кеча ўтказилди.

    Ижодий кечада  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саид, Сайхунобод тумани маданият бўлими қошидаги “Истеъдодлар мактаби”нинг “Шеърият шайдолари” ўқув тўгараги ижодкор ёшлари, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шогирдлари ва яқинлари, Республикамизнинг барча шоиру, ёзувчилари, адабиётшунослар иштирок этишди.

    Шунингдек М.Юсуфнинг шеърларига куй басталаб уни ижро этган санъаткорларимиз  Тошпўлат Маткаримов, Ғиёс Бойтаев, Илҳом Фармоновлар тадбир меҳмони бўлишди.

    Ижодий кечада М.Юсуфнинг рафиқаси Назира Ас-Салом соддадил ва самамий шоиримиз ҳақидаги ширин хотираларни  тадбирга ташриф буюрган, шоирга қалбан яқин бўлган инсонларга сўзлаб берди.

    Ватанини, она халқини улуғлаган ардоқлаб-асраган ҳар қандай инсон Муҳаммад Юсуф каби чексиз ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдир. Бундай улуғ инсонлар она халқнинг қалбида мангу барҳаётдир.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать