ЭСТРАДА ҚЎШИҚЧИЛИК САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

    24 апрель, 2018 66 jizzax Jizzax hujjatlari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

    қарори

     

    ЭСТРАДА ҚЎШИҚЧИЛИК САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

     

       Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий эстрада қўшиқчилик санъатини ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат томонидан бу соҳага катта эътибор қаратилиб, кенг жамоатчилик, хусусан ёшлар ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб бормоқда, янги-янги ижодий гуруҳлар ва хонандалар майдонга чиқмоқда.

      Шу билан бирга, эстрада санъати маданиятини, эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш санъаткорларнинг ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратиш борасида камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилмоқда. Халқимизни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар билан бир қаторда, мутасадди ташкилотлар ва баъзи эстрада жамоалари ҳамда яккахон ижрочиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан заиф қўшиқлар ҳам концерт дастурлари, радио-телеканаллардан ўрин олмоқда, аудио-видео кассеталар орқали тарқатилиб, маънавий тарбия ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти ва репертуарларини мувофиқлаштириш юзасидан Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси олиб бораётган ишларни қониқарли деб бўлмайди.

       Ўзбек миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларига йўл очиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, эстрада қўшиқчилигининг ютуқ ва тажрибаларини умумлаштириш, соҳа тараққиёти учун зарур имкониятлар яратиш, бадиий юксак асарларни тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1. Республика кенг мусиқий жамоатчилик вакиллари, эстрада санъатининг таниқли намояндалари, «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академия ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унинг Низоми (2-илова) маъқуллансин.

    (1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда)

    1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилангани эътиборга олинсин:

    эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;

    замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;

    мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тайёрлаш;

    миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;

    соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Маданият вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа тегишли ижодий ташкилотларга Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг соҳа фаолиятига доир тавсия ва таклифларини эътиборга олиб, уларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

    (2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қошида ёзувчилар, бастакорлар, мусиқа шарҳловчилари, журналистлар ва жамоатчилик намояндаларидан иборат Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг тузилгани маъқуллансин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.

    (6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркиби Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига кўра ҳар йили 30 фоизга янгиланиб бориши инобатга олинсин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    1. Адлия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
    2. Қуйидагилар:

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (4 ва 10-бандлардан ташқари);

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 102-сон қарори;

    Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом»га қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февраль 99-сон қарори 1-бандининг 2 ва 3-хатбошилари;

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

    1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т. Алимов ва Х. Султонов зиммасига юклансин.

     

    Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

     

    Тошкент ш.,

    2001 йил 26 июнь,

    272-сон

     

     

    Вазирлар Маҳкамасининг
    2001 йил 26 июндаги 272-сон 
    қарорига
    2-ИЛОВА

     

    Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг

     НИЗОМИ

     

    1.Умумий қоидалар

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    1.1. Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, ижодий уюшмалар ҳамда таъсисчилар вакилларидан иборат Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб аталади) эстрада санъатини ривожлантириш ва ёш ижрочиларнинг камол топишига қаратилган чора-тадбирларни, концерт-томоша фаолиятини ҳамда шу соҳада аудио-видео, Интернет материаллари, компакт-дисклар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик органидир. Кенгаш республикада фаолият кўрсатаётган малакали эстрада хонандалари, бастакорлар, режиссёрлар, шоирлар, бадиий сўз усталари, мусиқашунослар, журналистлар, шоу-бизнес соҳаси мутахассислари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топади. Шунингдек, Кенгаш таркибига маънавият ва маърифат соҳаси учун масъул ташкилотлар ва муассасалар вакиллари ҳам киради.

    (1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

    1.2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.

    Кенгашнинг олий органи Кенгаш аъзолари ва эстрада санъати намояндаларининг йиллик анжуманидир (бундан буён матнда Йиллик анжуман деб аталади). Унинг ишида Кенгаш аъзоларидан ташқари Кенгашнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари қатнашади. Йиллик анжуманда республика эстрада санъати намояндалари маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин. Йиллик анжуман Кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини тинглайди, Кенгаш аъзоларини сайлайди ва иш режасини тасдиқлайди.

     

    2.Кенгашнинг вазифалари

    Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

    2.1. Эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;

    2.2. Замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;

    2.3. Мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тақдим этиш;

    2.4. Миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;

    2.5. Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.

    2.6. Мамлакатимизда эстрада қўшиқчилигини янада ривожлантиришга, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш.

    2.7. Миллий эстрада соҳасидаги истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, ўз иқтидорини намоён этиши учун ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашиш.

    2.8. Миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қаратилган, давр талабларига жавоб берадиган дастурлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш.

    2.9. Эстрада қўшиқчилиги соҳасида тайёрланадиган ва тарқатиладиган аудио, видео, компакт-дисклар, Интернет материаллари ва бошқа нашрларнинг юқори савиясини таъминлаш бўйича ҳамда эстрада қўшиқчилигида тақлидчилик, бадиий саёзлик каби салбий ҳолатларга қарши, миллий ўзига хосликни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    2.10. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш.

    (2.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    2.11. Эстрада санъатининг ютуқларини оммалаштириш учун зарур нашрларни тайёрлашга тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нашр этилган материалларнинг савиясини таҳлил этиб бориш.

     

    3.Кенгашнинг ҳуқуқлари

    Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    3.1. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи эстрада жамоалари, яккахон ижрочиларнинг репертуарларини, концерт дастурлари ва сценарийларини таҳлил этиш ва баҳолаш.

    (3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

    3.2. Эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги фаолияти соҳасида мамлакат ва халқаро миқёсдаги фестиваллар, кўрик-танловлар ташкил этиш. Чет элларга гастроль сафарларига чиқиш, халқаро ва республика миқёсидаги эстрада фестивалларида қатнашишга тавсияномалар бериш.

    3.3. Яккахон ижрочилар ва жамоаларнинг республика ва халқаро фестивалларда фаол қатнашувини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўриш.

    3.4. Давлат мукофотларига номзодлар кўрсатиш.

    3.5. Иқтидорли ёш эстрада қўшиқчиларининг малакасини ошириш учун олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилишга тавсиялар бериш.

    3.6. Эстрада санъатидаги ютуқларни рағбатлантириш учун мукофотлар таъсис этиш.

    3.7. Кенгаш ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркибларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бериш.

    3.8. Кенгаш ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан республикада эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш.

     

    4.Кенгаш ишини ташкил этиш

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    4.1. Кенгаш ўз аъзолари таркибидан Кенгаш раиси, раис ўринбосари, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбарини ва Кенгаш масъул котибини сайлайди.

    (4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    4.2. Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари жамоатчилик асосида ишлайди. Кенгашнинг масъул котиби лавозимига кўра «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директорининг ўринбосари ҳисобланади ва бирлашма ишчи аппарати штатлар рўйхати асосида маош билан таъминланади.

    (4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    4.3. Кенгаш ўз таркибида эстрада қўшиқчилик санъати жанрлари бўйича секциялар, ҳудудий бўлимлар ташкил этади ва Кенгаш аъзоларидан уларнинг раҳбарларини сайлайди.

    4.4. Кенгаш йиғилишлари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

    5.Кенгашнинг ишчи ва маслаҳат органлари

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    5.1. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.

    (5.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    5.2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.

    (5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    5.3. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

    (5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (5.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    5.5. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.

    (5.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    5.6. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша хизмати кўрсатиш билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга тегишли хулосалар беради.

    (5.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)

     

    6.Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

    6.1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Йиллик анжуман томонидан қабул қилинади.

    6.2. Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Йиллик анжуман қатнашчиларидан камида учдан икки қисми иштирок этаётган Йиллик анжуманда, қатнашчиларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

    6.3. Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

     

    7.Кенгаш фаолиятини тўхтатиш тартиби

    7.1. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

    7.2. Кенгашни қайта ташкил этиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарори бўйича амалга оширилади.

    7.3. Кенгашни тугатиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга биноан суднинг қарори бўйича амалга оширилади.

    7.4. Давлат реестрига тегишли ёзув битилган пайтдан бошлаб Кенгаш қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)

     

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 
    2001 йил 26 июндаги 272-сон 
    қарорига 
    6-ИЛОВА

     

    Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига ўтаётган жамоалар

    РЎЙХАТИ

     

    1. Муҳиддин Қориёқубов номидаги академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси ҳамда унинг ҳузуридаги қуйидаги жамоалар:

    Т. Жалилов номидаги халқ чолғу асбоблари Давлат оркестри

    «Ўзбекистон солистлари» камер симфоник оркестри

    «Туркистон» камер оркестри

    Мумтоз қўшиқчилик ва рақс ансамбли

    Давлат хор капелласи

    «Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли

    Муножат Йўлчиева гуруҳи

    «Мақом» гуруҳи

    «Карнай-сурнай» гуруҳи

    1. Ўзбекистон давлат «Миллий симфоник оркестр» унитар корхонаси (Тошкент шаҳар, Ҳабиб Абдуллаев кўчаси 2-уйда жойлашган Маданият ахборот маркази биноси билан бирга)
    2. Ботир Зокиров номидаги эстрада-симфоник оркестри
    3. «Юные дарования» камер оркестри

    З. Ўзбекистон давлат «Сўғдиёна» миллий чолғу асбоблари оркестри

     

    (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 81-модда; 2003 й., 21-сон, 213-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2014 й., 19-сон, 215-модда; 31-сон, 380-модда; 2015 й., 49-сон, 613-модда; 2017 й., 35-сон, 930-модда; Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда)

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать